Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Иқтисодий ўсиш суръатлари барқарор

Маълумки, Избоскан туманининг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари доирасида макроиқтисодий кўрсаткичларни ўсиш суръатларини барқарорлиги сақлаб қолиш мақсадида туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан ижобий ишлар ташкил этиб келинмоқда. Барча сохаларда барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишга харакат қилинмоқда. Жумладан,

Саноат соҳасида:  2020 йилда январь-ноябрь ойлари давомида жами 683,7 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 146,5 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 2870,2 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 143,4 фоизга ортди. Шунингдек халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариши 431,9 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 175,1 фоиз ўсишига эришилди. Аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол моллари хажми 1813,4 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 171,4 фоизга ортириб бажарилишига эришилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида: 2020 йил январь-ноябрь ойлари давомида жами хизматлар хажми 373,3 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 101,6 фоизга ўсди.

Чакана савдо соҳасида: Чакана савдо ва умумий овқатланиш сохасида 2020 йил январь-ноябрь ойларида жами чакана савдо айланмаси хажми 376,7 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103,0 фоизга ўсишига эришилди. Бунда йирик савдо корхоналари томонидан 11,5 млрд.сўм (ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 150,3 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 365,2 млрд.сўм (ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 102,0 фоиз), шу жумладан: уюшмаган сектор (ташкил этилмаган савдо фаолияти) томонидан 12,4 млрд.сўм (ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 71,4 фоиз) га бўлишига эришилган.

 

 Х.Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

 

 

Улашинг: