Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ёғли овқатларнинг хавфлилиги исботланди

Ёғли овқатларнинг чиндан ҳам зарарли экани ва улар жиддий касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкинлиги Хитой олимлари томонидан исботланди. Бу ҳақда «Вечерняя Москва» хабар бермоқда.

Манбага кўра, хитойлик олимлар ўзларининг илмий ишларида 19 та тадқиқот маълумотларини таҳлил қилган.

Қайд этилишича, тадқиқотлар жами 560 минг кишини қамраб олган.

Олимлар тўққиз йил давомида уларнинг саломатлигини кузатиб борган. Шу вақт ичида кўнгиллилар таркибидаги 36,7 минг кишида юрак касаллиги қайд этилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, ёғли овқатларни истеъмол қилиш билан юрак-қон томир касаллиги, юрак етишмовчилиги ва инсульт касалликлари ривожланиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд.

Маълумот ўрнида, юрак ва қон томирлари учун энг фойдали маҳсулотлар сирасига балиқ, саримсоқ ва помидорни киритиш мумкин. Шунингдек, қизил узум ва тарвуз ҳам инсон организмининг ушбу аъзоларига фойдалидир.

Рушана Султонова

Улашинг: