Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Қўшни туманлар янгиликлари

ПАХТАОБОД ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ ИШ БОШЛАДИ

Пахтаобод туманининг Терактаги маҳалласи ҳудудида жойлашган, 5 та МФЙда истиқомат қилувчи 12 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган 52-оилавий поликлиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2 млрд. 700 минг сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган масканда 56 нафар ходимлар фаолият олиб борадилар. Оилавий поликлиникага хизмат учун тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди. Очилиш маросимида Пахтаобод туман ҳокими М. Бозоров, Пахтаобод туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н. Муҳитдинов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
(https://t.me/andijonvssb/8153)—————————————-

▶️БАЛИҚЧИ ТУМАНИДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Балиқчи туман Тумор оилавий шифокор пунктида «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятида янги механизмларни жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш» мазвусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Балиқчи туманининг Авесто, Кўл, Эски Марказ маҳаллаларида олиб борилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди, аҳоли саломатлигининг кўрсаткичларини қайд этиш ва тиббий хатловни олиб бориш, вилоят ҳокимининг «Бир оилада бир кун- оила аъзоларининг барчаларини саломатлигини ўрганиш» ташаббусини ташкил этиш жараёнлари муҳокама қилинди, оила шифокорлари ва оила ҳамшираларининг фаолияти ҳақидаги фикрлари тингланди.

Улашинг: