Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жараёнда урология бўлими ҳам таъмирланиб, эндоурологик операциялар учун замонавий заллар қурилди. Шунингдек, бўлимга 6 турдаги жами 8 миллиард 171,6 миллион сўмлик замонавий текширув ва операцион ускуналар билан жиҳозланди.
Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг GIZ Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти орасида тузилган шартнома асосида Германия-Ўзбекистон ҳамкорлигидаги «Урология ўқув маркази» ташкил этилди. Марказда ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали маҳорат дарслари, тренинглар, семинарлар ташкил этиш, мастер-класслар ўтказиш ва эндоурология бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилмоқда.