Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида: “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”, дейилган.
Халқаро терроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятлар ҳудуд ва чегара билмайди. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилади.
БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили таҳминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашларича жиноятчиликдан олинаётган даромад 7 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ташвишланарлиси, жабирланганларнинг 80 фоизини аёл ва болалардир. Уларнинг ичида ўзбекистонликларнинг ҳам бор. Жиноятларни олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июндаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш xалқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ҳамда ўзаро ҳамкорликни талаб этади. Зеро, одам савдоси, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ғайриқонуний равишда айнан ўзга инсон томонидан камситилиши кeчириб бўлмас жиноятдир.
Рустам КАМАЛОВ,
Андижон ҳарбий прокурори ёрдамчиси.