Маълумки, Избоскан туманининг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари доирасида макроиқтисодий кўрсаткичларни ўсиш суръатларини барқарорлиги сақлаб қолиш мақсадида туман хокимлиги ва мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан ижобий ишлар ташкил этиб келинмоқда. Барча сохаларда барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишга харакат қилинмоқда.Жумладан,
Саноат сохасида: 2020 йилда январь-декабрь ойлари давомида жами 738,0 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 146,7 фоизга ўсди. Аҳоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 3090,3 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 143,8 фоизга ортди. Шунингдек халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариши 473,5 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 176,5 фоиз ўсишига эришилди. Аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол моллари хажми 1982,9 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 172,9 фоизга ортириб бажарилишига эришилган.
Хизмат кўрсатиш сохасида: 2020 йил январь-декабрь ойлари давомида жами хизматлар хажми 526,5 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 103,3 фоизга ўсди.
Чакана савдо сохасида: Чакана савдо ва умумий овқатланиш сохасида 2020 йил январь-декабрь ойларида жами чакана савдо айланмаси хажми 425,0 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 104,5 фоизга ўсди.
Қишлоқ хўжалиги сохасида: Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ҳажми 2020 йил январь-декабрь ойларида жами 1559,2 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103,2 фоизга ўсишига эришилди.
Х.Режабов, Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи