Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Каримов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири М. Хўжамбердиев ҳамда туман ФВБ бошлиғи, подполковник М. Нурматов, туман халқ қабулхонаси мудири О. Мелибоевлар 391 хонадондан иборат, 2203 нафар аҳолиси бўлган “Куйганёр” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий ва коммунал соҳалардаги мавжуд муаммоларни ўргандилар.
Ўрганиш жараёнида қуйидагилар маълум бўлди:
— “Куйган ёр” МФЙ 1997 йилда ташкил этилган, кўп миллатли, умумий ер майдони 59,7 га.дан иборат. МФЙ янги биноси қурилиши 2018 йил “ЗАЙХУР МАКС” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан бошланган лекин якунланмаган.
Ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғинида ишловчи ходимлар ИИБ ЙХХГга қарашли бинонинг бир хонасида иш юритмоқда;
— Бугунги кунда 5 та оила “Темир дафтар”, 42 нафар ёш “Ёшлар дафтари”, 18нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган;
— Ҳудудда мактаб бўлмаганлиги сабабли 410 нафар мактаб ўқувчилари Андижон тумани Куйган ёр МФЙ ҳудудидаги 47-сонли мактабга Куйган-ёр – Пойтуг автомобил ва Андижон – Қўқон темир йўлларини кесиб ўтиб, қатнайдилар;
— Маҳаллада мактабгача таълим ташкилоти йўқ. Фақат 1 та 25 ўринли хусусий уй боғчаси мавжуд. Боғча ёшидаги 300 нафар бола Андижон тумани Куйган ёр МФЙ худудидаги 2-сонли МТТ тарбияланмоқда;
— Куйган ёр МФЙда КВП йўқлиги сабабли аҳоли 3 км масофадаги Урганжи МФЙ ҳудудидаги 28-сонли оилавий поликлиникага қатнайди;
— Ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари ва ёшлар учун спорт майдончалари мавжуд эмас;
— Куйган ёр МФЙ худудидаги Ёнғоқзор кўчасида ва Оромижон кўчасининг кесиб ўтган эни 8 метрли бўлган закан ариғига кўприк қуриш зарур;
— Куйган ёр МФЙ ҳудудидаги Сиҳатгоҳ кўча 300 метр, Афсона кўча 600 метр, Барака кўча 800 метр, Олмазор кўча 400 метр, Ҳосилот кўча 1000 метр, Ёнғоқзор кўча 1200 метр, Оромжон кўча 3000 метр бўлиб, ушбу кўчалар асфальт қоплама билан қопланмаган;
— Куйган ёр МФЙ худудидаги 30 дона яроқсиз ҳолдаги симёғочлар темир-бетон таянчларга тўлиқ алмаштирилмаган;
— Куйган ёр МФЙда 6.0 км. ичимлик суви тармоғи тортилган, лекин тармоққа уланмаган, сув қудуғи кавланган, сув минораси йўқ, Сиҳатгоҳ ва Мустақиллик шоҳ кўчасига сув тармоғи тортилмаган.
Юқорида келтирилган камчиликларни тугатиш юзасидан туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда чора-тадбирлар белгиланди.
М.НУРМАТОВ,
Избоскан тумани ФВБ бошлиғи подполковник.