Тумандаги «Ҳосили мўл» фермер хўжалиги шийпонида «Ёшларимизни мустақил ҳаётга ҳар томонлама етук қилиб тайёрлаш избосканлик фаолларнинг муқаддас бурчидир» шиори остида 18-30 ёшгача бўлган ёшларга ер ажратиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этиб, тадбирга йиғилган 500 нафардан зиёд ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан юзма-юз мулоқот ўтказди, уларнинг саволларига тўлақонли жавоблар берди.
Тадбирда «2021-Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» дастурига киритилган ишсиз, банд бўлмаган, «Темир дафтар»даги ёшларни оиласини тиклаб олишлари учун фермер хўжаликлари томонидан ер ажратиб берилиши мезонлари ҳақида фикр-мулоҳазалар эшитилди. Тумандаги 2870 нафар ёшларга жами 287 гектар ер майдони ажратилиб, ёшларга еттита экин турларини экиши, парваришлаши бўйича тавсияномалар берилди ва шунга оид рисола тарқатилди. Вилоят ҳокими ўз сўзида Президентимизни ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида маъруза қилар экан, ҳар бир ёшга 0,10 га ердан ҳамда фермер хўжаликларида парваришланаётган ғалла майдонларидан ер ажратилиб берилиши тўғрисидаги сўзлари ёшларнинг гулдурос қарсаклари билан кутиб олинди.
Тадбир сўнгида Куйганёр маҳалласида яшовчи ёшлардан Мумтозбек Султонов ва Саидазимхон Тўрахоновлар билан суҳбатда бўлар эканмиз, улар ўзларига берилган ерга биринчи босқичда картошка ва помидор, иккинчи босқичда кунгабоқар экиб парваришлашларини айтиб ўтдилар. Улар Давлатимиз раҳбарининг ёшларга берилаётган эътибори учун миннатдорчиликларини билдирдилар.
М. РУСТАМОВ.
ЁШЛАРГА ЕР БЕРИЛМОҚДА
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Сиёсат саҳифасидаги мақолалар »