Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЁШЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАЛАР

Туман ҳокимлиги, туман Давлат хавфсизлиги хизмати, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва туман ёшлар билан ишлаш штаби ҳамкорлигида ишсиз фуқаролар ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 1-касб-ҳунар мактабида «Бўш иш ўринлари» ярмаркаси ўтказилди.


Бу тадбирда тумандаги 105 та ташкилот ва корхона, муассаса 385 та бўш иш ўринлари билан қатнаш­дилар.
Ярмаркада 250 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар. 89 нафар фуқаро иш изловчи сифатида мурожаат қилиб, 61 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди.


20 нафардан ортиқ фуқаро туман ташқи меҳнат миграцияси бўлими томонидан рўйхатга олинди. 7 нафар фуқаро меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар ва марказ мутахассисларидан тегишли жавобларни олдилар.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 18-Избоскан сайлов округидан сайланган депутат Нав­рўзбек Юсупов ҳам иштирок этди.

Улашинг: