Президентимиз яқинда маҳалла тизими ходимларига йўллаган байрам табригида “Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса – бутун жамият ўзгаради” деган чуқур маъноли фикрга тўхтаб ўтди ва “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини ҳаётга татбиқ этишда, ислоҳотларни “маҳаллабай” асосда амалга оширишда, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимиз муаммоларини “хонадонбай” ҳал этишда маҳалла тизими ходимларига юксак ишонч билдирди.
Дарҳақиқат, ушбу юксак эътибор ва ғамхўрлик маҳалла институтининг жамиятдаги нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
«Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан туманимизнинг эътиборга лойиқ ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари —
«Туячи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғофуров Ёқубжон Хидирович,
«Гузар» маҳалла фуқаролар йиғини раиснинг ободонлаштириш, томорқа, тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Мамажонов Икромжон Жўраевич,
«Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа, тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Нажмиддинов Зокиржон Ғопировичлар
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирландилар. Бу юксак мукофот албатта тақдирланганларни янада янги муваффақиятлар сари чорлайди.
МУКОФОТ МУБОРАК, ЮРТДОШЛАР!
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »