Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

САМАРАЛИ МЕҲНАТ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

Жорий 2021 йил мавсуми олдидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Раҳматилла Ибрагимов мухбиримиз Маҳмуджон Рустамовга ўтган йилда эришилган ютуқлар ва келгуси режалар ҳақида сўзлаб берди:
— Ўтган 2020 йил пахта-ғалла йўналишида фаолият олиб бораётган фермер ҳўжаликларимиз учун муваффақиятли йил бўлди, десам муболаға бўлмайди. 2020 йилда пахтакорларимиз 7948 гектар ер майдонидан 28529 тонна пахта етиштирдилар, ҳосилдорлик кўрсаткичи эса гектаридан ўртача 35,9 центнер бўлди. Ғаллакорлар эса жами 6265 гектар майдондан 46700 тонна сифатли ғалла етиштирдилар. Шу билан бирга пиллакорларимиз жами 3925 қути ипак қуртидан 216 тонна,ҳар қутидан 55,4 кг.дан пилла олдилар. Албатта ҳеч нарса ўз ўзидан келмайди. Бу рақамларнинг ортида самарали меҳнат, омилкорлик ва тажриба, ўз ишига масъулият, вегетация даврининг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиш турибди.
Натижаларни 2019 йилга нисбатан солиштирсак қанчалик ўзгаришлар бўлгани яққол акс этади. Пахта ҳосили салкам 10 центнерга, ғалла 7 центнерга, пилла ҳосили эса зса 6 тоннага ошганлигини рақамлар ошкор этиб турибди. Мўл ҳосил олишни кўзлаган деҳқон малакали тажриба эгаси ҳам бўлиши керак.Бу борада ҳар бир йўналишда фермерларимизни йилдан-йилга деҳқончилик борасида билим салоҳиятларини ошириб боришларига, мунтазам ўқув, амалий семинарлар ўтказиб борилиши катта аҳамият касб этмоқда.
Туманимизда жорий йил ҳосили учун чигит экиш қизғин давом этмоқда. Чигитни сифатли экиш учун техникалар ва ишчи кучларимиз етарли. Шуни таъкидлаб ўтишим жоизки, майдонларимизга “Ҳамкор экин”экиш йўлга қўйилган. Бу дегани,чигит билан бирга “Ҳамкор экин”- соя экини экиш тажрибаси қўлланилмоқда. Бунинг учун 30 та экиш техника-мосламаларидан фойдаланилмоқда. Бу ҳам феремрлар даромадини мўл бўлишида бир омилдир. Мақсадимиз бу йил 7948 гектар майдондаги пахтанинг ҳар гектаридан ҳосилдорликни 40 центнердан ошириш. 6265 гектар майдондаги ғалланинг ҳар гектаридан 70 центнердан орттириб дон олиш. Шу билан бирга чилиги ҳосил пиллачиликда 231 тонна пилла етиштиришдир. Албатта бу кўрсаткичларга ҳамжиҳатлик, аҳиллик, самарали меҳнат билан эришамиз.
— Қишлоқ хўжалигига клас­тер тизимини кириб келиши, ҳозирда янгилик эмас. Туманимизда кластер тизими бўйича нима ишлар олиб борилмоқда? Кластер фермерларимизга нима бермоқда?
— Қишлоқ ҳўжалиги соҳаси бўйича туманимизда “Соҳиб омад баракаси”,”Бест текс­ тиль инвест”тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйган. Кластер билан 188 та фермер ҳўжаликларимиз шартнома имзолаган. Шу билан бирга кластерга пахта етиштириш учун 3921 гектар ер ажратиб берилди. Клас­тернинг афзалликларига келсак, хабарингиз бўлса керак, илгари фермерлар минерал ўғитлар учун бир неча кунлар навбат кутиб қимматли вақтини ўтказар эди. Эндиликда, кластер фермерларимизни ўз вақтида минерал ўғитлар, кимёвий перепаратлар билан таъминламоқда. Албатта янгилик ҳар вақт ўз самарасини берган ва яқин кунлар ичида ижобий ўзгаришларга эришамиз.

Улашинг: