Мамлакатимизда миллий юксаклик даври бошланиши билан Мактабгача таълим тизимида улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари ” тўғрисидаги қарори асосида қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар биз- мураббийлар учун дастуриламал бўлмоқда.
Ўз касбини севиб масъулият билан ёндошадиган педагог тарбия жараёнида фаол, барчага намуна бўлади. Унинг ижодкорлиги болаларни фикрлашга ундайди. Интерфаол ўйинлар болаларнинг ҳозирги замон талаблари даражасида тарбия топишлари омилидир. Таълим сифатини белгилаб берадиган омиллардан энг муҳими болаларнинг таълимга қизиқишидир. Бола ўзи қизиққан жараёндагина фаол иштирок этади ва ижодкор бўлади.
Бугунги кун тарбиячиси машғулотларда нафақат болаларга таълим берувчи балки таълимий фаолият жараёнида ноанаънавий усулларни қўллаб уларнинг юзага чиқмаётган қирраларини шакллантира олиши керак. Интерфаол таълим усули ҳамкорликда фаолият олиб бориш маъносини англатади. Бизнинг ташкилотимизда мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда интерфаол усулидан фойдаланган ҳолда, “доира”, “аквариум”, “кластер”, “ақлий хужум”, “бумеранг”, “мозаика”, “тез ёрдам” каби усуллардан самарали фойдаланилмоқда. Бундан ташқари машғулотларда суст қатнашаётган тарбияланувчилар билан қўшимча шуғулланиш йўлга қўйилган. Бу уларнинг билимларини оширишда, дунёқарашларини бойитишда муҳим омил бўлмоқда.
Гулшаной ИСРОИЛОВА,
1-катта гуруҳ тарбиячиси.
ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАР БИЛАН
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »