Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЭРТАКЛАР-ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАР

Ҳозирги кунда мактабгача таълим ёшидаги болалар таълим-тарбиясига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Мактабгача таълим Вазирлиги томонидан ташкилотлар бепул тарқатма материаллар, дидактик ўйинлар учун кўргазмалар, ўйин­чоқлар билан таъминланмоқда. Таълим ташкилотларининг моддий техника базаси бойитилмоқда. Болаларни мактаб таълимига тайёрлаш учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Мурожаат­номасида мактабгача таълим соҳасига ҳам катта эътибор қаратилди. Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қамровини жорий йилда 65 фоизга, 2023 йилгача 75 фоизга кўтарилиши асосий вазифалардан бири этиб қўйилди.
Мактабгача таълим ташкилотимизда асосий таълим турли ўйинлар орқали амалга оширилади. Бу таълим гуруҳларда ташкил этилган 6 та марказлар орқали бажарилади. Марказда эртак қаҳрамонлари тимсолида қўғирчоқлар орқали, стол усти, қошиқ, соя театри ёрдамида ижобий ва салбий роллар орқали таълимий фаолият олиб борилмоқда. Бу орқали болалар яхши ва ёмонни фарқлаб, эртаклар фақат яхшиликка етаклашини тушуниб етишади. Яхшини ёмондан, эгрини тўғридан, оқни қорадан ажратаоладилар. Болалар ўзига берилган роль ижро этганида айниқса, қаҳрамон кийимини кийганда образ характерини ҳис қилади. Мен фаолият олиб бораётган 2-гуруҳ тарбияланувчилари билан Наврўз байрамида Хўжа Насриддин Афандининг ҳаммага яхши кайфият улашишини, сўзамоллиги, ҳақгўйлигини саҳнага олиб чиқдик. Ижроларимиз барчага яхши кайфият бахш этди. Менинг фикримча, болаларимиз хориж кинолари, турли мультфильмлар кўргандан кўра миллий қахрамонларимиз, бобо ва бувиларимиз ўгитларини, ўзбек халқ мақолларини тинглаб улғайгайишлари мақсадга мувофиқдир.
Гулжаҳон АБДУРАҲМОНОВА,
2-гуруҳ тарбиячиси.

Улашинг: