Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Аёллар муаммолари ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин – қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан туманимиздаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилган ишлар хонадонма — хонадон юриб ўрганилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг 3-апрел куни “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтар”ига киритилган аёлларнинг муаммоларини ҳал этилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи вакили Х. Усмонов бошчилигида ўрганилди. “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинида 3778 нафар аҳоли бўлиб, шундан, 31 ва ундан юқори ёшдаги аёллар 812 нафар. “Аёллар дафтари”га киритилган жами аёллар сони 33 нафарни ташкил этади.
Шундан, 8 нафар аёл ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланган. Тикувчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 2 нафар аёлга жами 30 миллион сўм кредит берилишига эришилган. Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд 2 нафар аёлга соғлигини тиклаш учун жаррроҳлик амалиётини амалга ошириш ҳамда дори–дармон олиш учун 29 миллион 600 минг сўм ажратиб берилиши таъминланган. 3 нафар аёлга туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсизлик нафақаси тайинланган. 1 нафар аёлга бюжетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан моддий ёрдам белгиланган. Ҳозирда ”Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.
Суратда: Ишчи гуруҳи вакиллари “Чинар Анд” МЧЖида.

Улашинг: