Ҳозирги кунда мактабда таълим олаётган 900 нафар ўқувчиларга жами 61 нафар тажрибали ўқитувчилар таълим бериб келмоқдалар. Мактабда кундан-кун иқтидорли ўқувчиларни сони ошиб бориши, шарафли касб эгалари, ўқитувчиларнинг ҳам қизғин изланишларга чорлайди. Ана шундай изланувчи ўқитувчилардан бири Шаҳнозахон Мамадумаровадир.
Шаҳнозахон 2003 йили Асака туманидаги Академик лицейининг ижтимоий гуманитар йўналиши бўйича таълим олди. Сўнгра Андижон давлат университетининг ўзбек филологияси факультетининг сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Шу йилдан бошлаб, мактабда она тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга таълим бера бошлади. Ўтган муддат ичида Шаҳнозахон ўқувчиларни сифатли сабоқ олишлари учун бор имкониятларини ишга солди. У 2019 йилдан бошлаб, 11-синф ўқувчилари учун “Абутуриент” номли тайёрлов тўгарагини очди. Бу эса ўқувчиларнинг мактабда олган сабоқларини яна бир бор имтихондан ўтказиш билан бирга билим салоҳиятларини оширишга хизмат қилмоқда. Ўз устозига ҳавас билан қараб, унинг таълимини олган ва келажакда ўқитувчилик касбини танлашни орзу қилган ўқувчилар сони ортиб бормоқда. Ўқувчиларидан бири Иродахон Ҳожимуродова ҳозирда Наманган Давлат Университетининг ўзбек филологияси факультетида ўқимоқда. Яна бир ўқувчи Жавоҳир Турсунов Тошкент Давлат Ахборот коммуникациялар институтида бошловчи йўналиши бўйича таълим олаяпти.
Шаҳнозахон Мамадумарова вилоят миқёсида ўтказилган “Таълим жараёнида янги ташаббус, креатив ёндашув улкан имконият” мавзуси бўйича ўқув семинарида тайёрлаган “Очиқ дарс”и ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб, вилоят миқёсида оммалашди.
Мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишларида уларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар йўлга қўйилганлиги ўз самарасини бермоқда. Жумладан,”Соғлом жамоа-Соғлом маҳалла” спорт тадбирлари билан бирга ўқувчиларни келажак ҳаётга тайёрлаш учун маҳалла имоми, отинойи иштирокида амалга оширилаётган тадбирлар ота- оналарни ҳам мамнун этмоқда.
М.Рустамов.
Суратда: Мактаб директори Замирахон Атажонова ҳамкасблари Муҳайёхон Рўзиматова ва Шаҳнозахон Мамадумарова билан.
УСТОЗИГА ҲАВАС ҚИЛИБ
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »