Муҳайёхон Рўзиматова мактабни битириб, 1987 йили Тошкент давлат жаҳон тиллар университетининг рус тили ва адабиёт факултетига ўқишга кирди. 1993 йилдан ўзи таълим олган 43-умумтаълим мактабида ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан таълим бера бошлайди. 1995 йили тумандаги Тўрткўл қишлоғига турмушга чиққач, у ердаги 10-умумтаълим мактабида ўқитувчилик фаолиятини давом эттирди. Икки йил ишлагач, фарзандли бўлиб, меҳнат таътилига чиқди. 2000 йилдан 2008 йилгача Андижон шаҳридаги 2-меҳрибонлик уйида тарбиячи бўлиб ишлади. Шундан сўнг тақдир тақозоси сабаб турмуш ўртоғи билан Москва шаҳрига ишлагани кетди.
Четда ишлашнинг ўзи бўлмайди. Унинг ўзига ҳос қийинчиликлари борки буни фақат мусофирчиликни бошдан кечирганлар билади. 2016 йилда Муҳайёхон интернетдан вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмоновнинг юртдошларимизга Ўзбекистонга қайтишларини, иш фаолиятларига тўла шароитлар яратилаётганлиги ҳақидаги мурожаатини эшитиб, қалби қувончга тўлди. Хабарни турмуш ўртоғига айтиб, Она юртга қайтадилар.
Шу йилнинг ўзидаёқ Муҳайёхон мактаб директори Замирахон Отажановага иш бўйича мурожаат қилади. Мактабда рус тили ва адабиёти фанидан Муҳайёхондай кадр кераклигини тушунган Замирахон уни иш билан таъминлайди.
— Шу шу беш йилдан буён мактабда меҳнат қилиб келяпман, — дейди у. — Вилоят ҳокимининг мурожаатига қулоқ солиб, ўз касбимни эъзозлаётганим, ўқувчиларга яқиндан таълим бериб келаётганимдан ҳурсандман. Азиз ватанимизда таълим соҳасига, ўқитувчиларга бўлган эътибор юқори даражага кўтарилди. Мен бахтимни қайта топиб, ҳамкасбларим орасида обрў-эътиборга эга бўлганимдан бахтиёрман. Ахир айтинг, азизлар Ўзбекистондай жаннатга монанд Ватан қайда бор?!
БУНДАЙ ВАТАН ҚАЙДА БОР!
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Сиёсат саҳифасидаги мақолалар »