Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТАҚИҚ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИМИ?

Таркибида гиёҳвандлик моддаларини сақловчи экинларни ноқонуний етиштириш, ташиш, етказиб бериш, сотиш, сақлашнинг олдини олиш соҳасидаги профилактика ишларини икки даражага бўлиш мумкин:
1) гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар содир бўлишига ёрдам берадиган сабаб­лар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
2) Гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қиладиган ва шу асосда жиноят содир этишга мойил бўлган аниқ шахс­ларга нисбатан индивидуал профилактика. Умумий профилактика аҳолининг гиёҳ­ванд моддаларни қонундан ташқари истеъмол қилишга жалб қилишига ҳисса қўшадиган ўзига хос криминоген детерминантларни аниқлашдан ва ушбу детерминантларни бостириш, йўқ қилиш ёки зарарсизлантириш чораларини кўришдан иборат.
Умумий даражадаги профилактика тадбирларининг асосий вазифалари аҳоли ўртасида гиёҳванд моддаларга нисбатан салбий муносабат тўғрисида барқарор ижтимоий позицияни шакллантириш ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган фуқароларни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тўхтатишга ишонтириш;
Умумий профилактика ишлари уч йўналишда амалга оширилади:
1. Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилишини белгиловчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш;
2. Йўқ қилиш ёки зарарсизлантириш билан боғлиқ равишда аҳоли ўртасида барқарор ижтимоий позицияни шакллантириш гиёҳванд моддаларга салбий муносабат уйғотиш;
3. Тиббий даволанишдан фойдаланишни истисно қилиш мақсадида ҳуқуқий даволаш жараёнлари устидан назоратни амалга ошириш.
Таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштиришнинг ижтимоий хавфлилиги шунда намоён бўладики, гиёҳванд­лик воситаларига қарамлик натижасида рўй берган инсон хулқ атворидаги салбий ўзгаришлар туфайли, у криминоген омил бўлиб хизмат қилади.
Гиёҳвандлик воситаларидан жабр кўрувчиларнинг аксариятини жамият келажаги бўлмиш ёшлар ташкил этаётганлиги янада ачинарлидир. Боз устига, гиёҳвандлик воситалари нафақат инсон соғлиғига балки унинг энг кучли қуроли бўлмиш онгига ҳам зарар етказади ҳамда пировардида инсон аста секинлик билан инсонийлик қиёфасини йўқота бошлайди. Шунингдек, гиёҳвандлик ҳасталигига дучор бўлганлар ёши мезонларини таҳлил этсак, аксарият ҳолларда уларнинг ёши 16-29, хусусан уларнинг 30 фоизини 24 ёшгача бўлганларни ташкил қилишини кўрамиз. Бу ҳолат эса бизнинг келажагимиз бўлган ёшларга кўпроқ хавф солиши мумкинлигидан далолат беради. Гиёҳвандликнинг кундан кунга ошиб бораётганлигини суд амалиётидан ҳам кўрса бўлади. Хусусан, ушбу кўрсаткич. Андижон вилояти Избоскан туманида 2016 йилда 15 та, 2017 йилда 11, 2018 йилда 10 та, 2019 йилда 8 та, 2020 йилда 12 тани ташкил этган.
Гиёҳвандлик муаммосининг хавфлилиги шундаки, гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш шахсни жамиятдан ажратиб унинг инсоний қиёфасини йўқотишига ва у томонидан турли-туман жиноятлар содир қилинишига олиб келади. Бундан ташқари унинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириб инсон бош миясига, иммун тизимига шикаст етказади, инсон организмида жиддий патологик ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Гиёҳвандлар, айниқса героин истеъмол қилувчилар жиддий зарар келтирувчи касалликларга гепатит–53,3%, ВИЧ/ОИТС-12,6%, туберкулёз 13,6%, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар-9%га, шунингдек, қонун билан боғлиқ муаммоларга-77%, оилавий муаммоларга -60,8%, ўқиш ёки иш билан боғлиқ муаммоларга -23,9% дуч келмоқдалар.
Гиёҳвандликнинг жиноятчилик билан алоқадорлиги ўта хавфли жиноятлар содир этилишида, вояга етмаганлар томонидан эса ғараз мақсадларда зўрлик ишлатиб ва зўрлик хусусиятидаги тажовузларнинг содир этилишида, шунингдек, гиёҳвандлик воситалар истеъмоли ўз навбатида кун сайин баҳоси кўтарилиб борадиган гиёҳвандлик воситаларини сотиб олиш йўлида жиноятчиликнинг ўсишида намоён бўлади. Шундай экан гиёҳвандликка қарши курашиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг иши ёки фақатгина гиёҳвандлик экинларини экишни тақиқлаш эмас, балки кенг жамоатчилик бу курашда фаол иштирок этиши зарур. Шунда кўзланган мақсадга эришилади.
Ойбек РАСУЛОВ,
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 310-гуруҳ курсанти.

Улашинг: