Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ

Ана шундай шиор остида вилоят халқ таълими бош­қармаси бошлиғи ташаббуси билан “Саломатлик ойлиги”доирасида куни кеча Избоскан ва Балиқчи туманлари халқ таълими бўлимларига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари фестивали ўтказилди.
2-умумий ўрта таълим мактабида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ўтказиладиган спорт мусобақалари фестивали очилиш маросими бўлди. Балиқчи туманидан ташриф буюрган мактаб директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналарни туманимиз халқ таълими бўлими ҳамда мактаб жамоалари тантанали кутиб олдилар.
Фестивалда Балиқчи тумани мактаб директорлари билан туманимиз мактаб директорлари 6-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича беллашдилар. Шунингдек, ўртоқлик учрашуви иштирокчилари тумандаги 13-умумтаълим мактаби ва 50-умумтаълим мактабида ҳам стол тенниси, аёл ўқитувчилари билан волейбол, шахмат, қув­ноқ стартлар, белбоғли кураш, тош кўтариш, арқон кўтариш, ўғил болалар футбол спорт мусобақаси билан беллашдилар. Фестивалнинг асосий мақсади соғлом турмуш тарзини аҳоли ва жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир. Бугунги тадбир билан бу мақсадга эришилди, саломатлик ойлигида яна бир олға қадам ташлаш бўлди, десак муболаға бўлмайди.
О.Примқулова,
туман халқ таълими бўлими дарсликлар бўйича мутахасис.

Улашинг: