Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЎРГАНИЛМОҚДА ВА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

“Қўшкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида жами 3745 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1884 нафарини аёллар ва 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. “Аёллар дафтари”га 23 нафар аёл рўйхатга олинган. Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари Гулнозахон Сулейманова аёллар бўйича қуйидагича маълумот берди.
Унинг айтишича рўйхатдаги аёллар 9 та тоифа бўйича ўрганилиб, уларга нисбатан зарур чора-тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, 3 нафар аёл-Хуршидахон Саттарова, Наргиза Қулмирзаева, Фаридахон Ҳожиматоваларга субсидия асосида хонадонларидаги томорқаларга бир сотихдан иссиқхоналар қуриб берилган. Нодирахон Ҳожибоева кредит олиб, тадбиркорлик йўналиши бўйича овқатланиш шаҳобчаси фаолиятини йўлга қўйган. Ижтимоий ёрдамга муҳтож Гулчеҳрахон Тожибоева ногиронлик аравачаси билан таъминланган. Наргизахон Машрапова, Мавжудахон Ўрмонова, Олтиной Мирзаева тикувчилик учун кредит олган. Яна 5 нафар аёлга кредит олиш учун “Ҳалқ банки”га ҳужжатлар расмийлаштирилган. Зиёдахон Бобоева, Муқаддас Амонова фермерлар тавсияси билан қуёнчилик ва иссиқхона ташкил этиш учун тадбиркорлик бўйича ўқув курсларига жалб этилган. 2 нафар аёл эса фермер ҳўжалигига ишга жойлаштирилган. Ёрқиной Ортиқова 5 миллион сўм кредит олиб, ҳозирда уйида касаначиликни йўлга қўйган. Келинлари Оматой, Дилҳавас, Одашхонлар билан кўрпа-тўшак, ёстиқлар тикиб, тайёрлашмоқда.
Суратда: Ёрқиной Ортиқова келинлари билан иш пайтида. (юқорида)

Тумандаги Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинидаги жами 6169 нафар аҳолининг 3051 нафарини аёллар ташкил этади.
”Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилган. М.Тиллабоева, Ш.Омонова туман ободонлаштириш бўлимига, М.Қамбарова, О. Эргашева 8,-40-мактабгача таълим ташкилотига, Х. Исаева, М. Маматҳўжаева, М. Мамадолимова, ­Г.Фозиловалар “Антекс” корхонасига, М. Қаюмова 6- мусиқа мактабига, М. Каримова 5-мактабга , К.Тўйчиева туман аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига ишга жойлаштирилган. Мас­турахон Абдурахимова, Зулхумор Жамбулова, Гулсанам Мамажонова, Дилором Жамбуловалар кредит олиш билан бирга тадбиркорлик ўқув курсларида сабоқ олмоқда.

Суратда: Нозимахон Шодмонова иссиқхонасида помидор кўчатлари баравж.

“Тикув Дизайн” тикувчилик ўқув марказида сабоқ олган Н. Усмонова, М. Аҳмаджоновалар тикувчиликни йўлга қўйишни режалаштирганлар. Қарамоғида 1-, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Саломатхон Ҳамроқулова ва Нозимахон Шодмоновага субсидия асосида томорқаларидаги бир сотих ерга иссиқхоналар қуриб бериш билан 2 бошдан эчки ҳамда 7 миллион сўмдан маблағ бериш режалаштирилган. Шу билан бирга У. Отажонова, Ҳ. Каримова, О. Қўчқароваларга даволаниш учун имтиёзли ёрдам берилди. Ушбу ишларни амалга оширишда Ойбек МФЙ раиси Ж. Исроилова, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари ­Х.Хамраева, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича раис ўринбосари М.Соҳибовалар бор имкониятларини ишга солиб меҳнат қилмоқдалар.
Айни дамда маҳаллада аёллар яшаш шарт-шароитлари ўрганиш давом этмоқда.
М. Рустамов

Улашинг: