Маҳаллалар, Таълим муассасалари ва ташкилотларда китобхонликни кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг, мактаб ўқувчиларининг китобхонлик маданиятини ошириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш борасида қабул қилинган қарор ижроси туманимиз мактабларида таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Ўздавкитобсавдотаъминоти”МЧЖ китоб маҳсулотларини тарқатиш савдо корхонаси билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимининг барча умумий ўрта таълим мактабларида “Бир фарзандга уч китоб акцияси” китоб ярмаркалари бўлиб ўтди. Ўтказилган оммавий китоб ярмаркаларида ўқувчиларнинг ота-оналари, мактабларнинг собиқ битирувчилари, маҳалла фаоллари қатнашдилар. Улар фарзандларига ва мактаб кутубхоналарига бадиий китоблар ва болалар адабиётларини сотиб олдилар. Тадбирда 32651 нафар мактаб ўқувчилари ва ота-оналар иштирок этиб, жами 12365 дона китобларни мактаб кутубхонаси ва синф кутубхоналарига совға қилдилар. Шундай оммавий китобхонлик тадбирлари албатта ўқувчи ёшларимизнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини оширишда ҳизмат қилади. Бундай тадбирлар нафақат ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини оширибгина қолмайди. Балки ёшлар ва ўсмирлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳам муҳим омил бўлади. Зеро китоб ўқиган ва у билан ошно бўлган кишида ёмонлик ўз ўрнини яхшилик ва эзгуликка бўшатиб беради.
О.Примқулова,
Избоскан тумани халқ таълими бўлими дарсликлар бўйича мутахассис.
БИР ФАРЗАНДГА УЧ КИТОБ АКЦИЯСИ
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Сиёсат саҳифасидаги мақолалар »