Бизнинг Гўзалой Раҳимова бош бўлган 14-мактабгача таълим ташкилотимизда 8 та оммавий ҳамда 6 та қисқа муддатли гуруҳларимизда 416 нафар келажагимиз ворислари тарбияланмоқдалар.
Ҳамкасбларим билан ўзаро тажриба алмашган ҳолда, уларнинг тажрибаларига таяниб, барча машғулотларни инновацион ғояларга асосланган ҳолда ўташга ҳаракат қиляпман. Уларни соғлом фикрлашга ўргатиш, дунё қарашларини кенгайтиришда нафақат машғулотлар балки ташкилотимизда ўтказилаётган турли тадбирлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Буюк аждодларимизнинг таваллуд кунларига, уларнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар уларда катта таассуротлар қолдирмоқда.
Куни кеча бўлиб ўтган Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган тадбиримиз, «Саломатлик ойлиги» доирасида «Спорт соғлигимиз гарови» шиори остида ўтказилаётган мусобақаларда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳам фаол иштирок этдилар. Улар фарзандларининг қай тариқа тарбия олаётганликларининг гувоҳи бўлдилар. Болалар томонидан ижро этилган шеърлар, айтишувлар, оммавий рақс , спорт мусобақалари ота-оналарни ҳушнуд этди.
Тадбирларни ташкил этишда методист Ҳуморахон Темированинг ғоялари қўл келмоқда. Ҳумора Исоқова, Маҳфузахон Ҳомидова, Чаросхон Ҳайдарова сингари тарбиячиларимиз бу ишларда барчага ибрат бўлмоқда. Биз бундан буён ҳам болажонларга таълим ва тарбия беришда илғорлар тажрибасини ўрганиб борган ҳолда бор имкониятларимизни ишга соламиз.
Мастурахон Ўринбоева, боғча тарбиячиси.
Суратларда: Ташкилотда ўтказилаётган тадбирлардан лавҳалар.