Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқин, сел, қор кўчишлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисида”ги қарори юзасидан баҳор мавсумида ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги сабабли 2021 йил 9 апрель куни “Тошқин сувлари ва сел оқимларини талофатсиз ўтказиш, қор кўчишлари ва кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича туман комиссиясининг” 1-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан 2021 йил 12 апрель куни Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Тошқинга қарши комиссия аъзолари — Экология бўлими ҳамда Ирригация бўлими ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Майлисой, Тентаксой ва Фарғона каналларнинг қирғоқ мустахкамлиги ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Тошкечик, Гуркиров МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Тентаксойнинг 2020 йилда қайта таъмирланган дамбасининг ўнг қисмида 20 метр, чап қисмида 10 метр қирғоқларида емирилган жойлари аниқланди ва Жалақудук ДУК томонидан шу куннинг ўзида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудуд бўлган Гуркиров МФЙда кузатув назорат маскани фаолияти ташкил этилди. Ўрганиш давомида Избоскан туман ҳудудидан оқиб ўтган Тентаксой дамбасининг ўнг ва чап қирғоқларига аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан мухофаза ҳудудга хар хил турдаги дарахтлар экилганлиги ҳамда дамба йўлларни тўсиқлар билан тўсилганлиги аниқланиб, шу кунни ўзида тўсиқлар ва дарахтлар олиб ташланди.
2021 йил 13 апрель куни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёнинг муҳофаза ҳудуди ҳамда дамба мустаҳкамлиги ўрганилганда Урганжи МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида 8 та аҳоли яшаш хонадонлари томонидан дамбанинг муҳофаза қисмига ўзбошимчалик билан тўсиқлар ўрнатилганлиги сабабли дарёнинг қирғоқларини ўрганиш учун назоратчиларнинг юриши йўлаклари берк ҳолатдалиги кузатилди, ушбу фуқароларга огоҳлантириш хатлари берилиб, шу куннинг ўзида тўсиқларни олиш ишлари бошланди.
Юқорида кўрсатилган ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаса, хавфсизликни таъминлашга қаратилган ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни бажарилишида назоратни кучайтирилмаса, Дарё, Сой, Каналларнинг дамба қисмларида катта ва мураккаб сув тошқинлари келиб чиқиши оқибатида Дарё, Сой, Каналларнинг дамба қисмларига катта миқдорда моддий зарар етказилиши, энг ачинарлиси фуқаролар тан жароҳатлари олиши ёки ҳалок бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Давлатимиз томонидан аҳолимиз хавфсизлиги сел-сув тошқинларини олдини олиш учун дарё сойларнинг дамбаларини мустаҳкамлаш учун кўплаб пул маблағлари ажратилмоқда. Ушбу тошқин сувлари ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижасига эришиш учун фуқароларимиз томонидан Дарё, Сой, Каналларнинг муҳофаза ҳудудига ўзбошимчалик билан хар хил турдаги дарахт ва қурилишлар қилмаслигини сўраб, бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортилишини тўғрисида огохлантирилади.
И.Каримов
Избоскан тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи катта лейтенанти.

Улашинг: