Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан туманининг 2021 йил I-чорак якунлари бўйича  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари

Маълумки, бугунги кунда худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириши тезлашиб бораётган даврда макроиқтисодий барқарорликни давомийлиги хамда истиқболини таъминлашга қаратилган эътибор тобора ортиб бормоқда.

Избоскан туманида 2021 йил январь-март ойларида:

Саноат соҳасида: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми                     176,8 млрд.сўмга етиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан               124,8 фоизга ўсган. Шунингдек аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 731,7 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 122,4 фоизга ўсган;

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиши  133,6 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 126,3 фоиз ўсишига эришилди. Шунингдек аҳоли жон бошига халқ истеъмоллари ишлаб чиқариш 552,9 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 123,8 фоизга ўсган;

 Хизмат кўрсатиш соҳасида: жами хизматлар хажми 126,5 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 109,6 фоизга ўсган. Шунингдек аҳоли жон бошига хизматлар кўрсатиш 523,6 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 109,7 фоизга ўсган;

Чакана савдо соҳасида: Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида жами 116,8 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан                106,3 фоизга ўсди. Аҳоли жон бошига чакана савдо 483,6 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 104,2 фоизга ўсган;

Қурилиш соҳасида: ўз кучи билан бажарилган пудрат ишлари хажми 31,6 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123,2 фоизга ўсди. Аҳоли жон бошига қуришиш ишлари 130,8 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 132,4 фоизга ўсган;

Қишлоқ хўжалиги соҳасида: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари 165,9 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7 фоиз, шунингдек аҳоли жон бошига 686,4 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 102,6 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин.

Х.Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

Улашинг: