Ёшлигидан соз чалиб, қўшиқлар ҳиргойи қилиб юрган Самандар учун бу янгилик эди. Чувалчанг боқиб, биогумус етиштириш фикрини мактаб директори Ғайбулло Дадахоновга айтди. Янгиликларга ўч, ўқувчиларидан ёрдамини аямайдиган директор унинг қизиқишини қўллаб-қувватлади.
Самандар билан Қўқонга боришиб, тадбиркорни излаб топдилар ва чувалчангни парваришлашнинг дастлабки сирларини ундан ўрганиб қайтдилар. Ғайбулло ўқувчисидаги иштиёқни қалбан ҳис этган ҳолда унга мактаб томорқасидан бир сотих ерни иссиқхона қилиш учун ажратиб берди.
Шу билан бирга Калифорния қизил чувалчанглари сотиб олишга ўз маблағидан 3 миллион сўм ажратиб, ёш тадбиркорни рағбатлантирди. Шу билан чувалчангни парваришлар ишлари бошланиб кетди.
Самандарнинг дадаси Абдулло ака ўғлининг ёнига кирди. Биргаликда ҳосилдорликни оширишда катта омил бўлган биогомус ишлаб чиқарадиган Калифорния қизил чувалчангларини парваришлай бошладилар. Самарали меҳнат бугунги кунда ўз натижасини бера бошлади. Ўтган йилнинг охирларида фаолият бошлаган ёш тадбиркор даромадга кириб, чувалчангларнинг бир квадрат ердагисини 2 миллион беш юз минг сўмдан, 1 килограмм биогумусни 2000 сўмдан савдога чиқарди. Унинг айтишича 1 квадрат ерда 54-55 минг дона калифорния қизил чувалчанги етиштирилмоқда.
— Директоримизга раҳмат, — дейди ёш тадбиркор Самандар. — У қўллаб қувватламаса мен ҳеч нарсага эришолмас эдим. Келгусида ниятларимиз катта. Мактаб томорқасида уч сотихлик иссиқхона ташкил этиб, парваришланадиган чувалчанглар сони ва етиштириладиган гумуслар миқдорини кўпайтиришдир.
ЁШ ТАДБИРКОРГА ДИРЕКТОРНИНГ КЎМАГИ
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Иқтисодиёт саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Сиёсат саҳифасидаги мақолалар »