32-умумтаълим мактабида амалий фанлар йўналиши бўйича “Ўқувчиларни касбга йўналтириш” мавзусида туман мактаблари психологлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Ўзларининг бир нафар ўқувчилари билан келган тадбир қатнашчилари мактабни тугаллаб, ҳозирда шу мактабда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшларнинг фаолияти билан танишдилар. Жумладан, Муслимбек Исмоиловнинг мебелсозлик, Гулнозахон Олимованинг чеварчилик, Азизбек Аҳмедовнинг “Авто мактаб” тўгараклари ҳамда 9 “А” синф ўқувчиси Самандарбек Мамасодиқовнинг Калифорния қизил чувалчангларини етиштириш ва ундан биогомус олиш тадбиркорлик ишлари билан танишдилар.
М. РУСТАМОВ.
Кун тартибида ёш тадбиркорлар
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »