Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мактабларимиз кутубхоналарида қанча китоб бор?

Избоскан тумани халқ таълими бўлими умумий ўрта таълим мактабларида жорий йил 7-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Ўздавкитобсавдотаъминоти”МЧЖ китоб маҳсулотларини тарқатиш савдо корхонаси билан ҳамкорликда “Бир фарзандга уч китоб акцияси” китоб ярмаркалари бўлиб ўтди.
Ўтказилган китоб ярмаркаларида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, мактабнинг собиқ битирувчилари, маҳалла фаоллари оммавий равишда иштирок этдилар. Улар ярмарка давомида совға учун фарзандларига ва мактаб кутубхоналарига бадиий ва болалар адабиётларини сотиб олдилар. Ушбу ўтказилган китоб акциясида 2651 нафар мактаб ўқувчилари ва ота-оналар иштирок этдилар. Жами 12205 дона сотиб олинган адабиётлар мактаб кутубхонаси ва синф кутубхоналарига совға қилинди. Ота-оналар ўз фарзандларига уйда мутолаа қилишлари учун 7000 дан ортиқ китоблар ҳарид қилдилар. Шундай оммавий китобхонлик тадбирлари албатта ўқувчи ёшларимизнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини оширишда муҳим омил бўлади.
2020 йил ҳолатига кўра тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари кутубхона фондида 60 минг 228 дона бадиий адабиётлар мавжуд эди.
* Хозирги кун ҳолатига кўра жорий йилда «Набирамга китоб совға қиламан» «китоб акцияси» давомида кутубхона фонди 9 минг 435 дона бадиий адабиётлар билан бойитилди.
* Шу жумладан, 2021 йил 7-апрель куни ўтказилган «Бир фарзандга уч китоб» акциясида мактаб кутубхона ва синф кутубхонасига 12 минг 205 дона китоблар совға қилинди.
* 2020-2021 ўқув йили ҳолатига кўра тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги бадиий адабиётлар сони 81 минг 868 донага етди.
* Бўлиб ўтган китоб ярмаркаларида кутубхона фаолиятини ривожлантириш ҳамда бадиий адабиётлар билан бойитишда жонбозлик кўрсатиб, фаол иштирок этган мактаб жамоалари ҳамда ота-оналарга туман халқ таълими бўлими номидан самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

***
37-умумтаълим мактаби кутубхонасига ўқувчилар ота-оналари ҳам мунтазам ташриф буюришиб, китоб мутаола қилишда фарзандларига намуна бўлмоқдалар.

Улашинг: