Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТУМАНИМИЗДА «ЧОЙХОНА» ҚИШЛОҚ АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “COVID-19 нинг Ўзбекис­тоннинг қишлоқ жойларидаги ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларга таъсирини юмшатиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун ННТларнинг институционал ва ташкилий салоҳиятини мус­таҳкамлаш» ло­йиҳаси доирасида туманда “Чойхона” қишлоқ ахборот-ресурс маркази очилди. Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, «Сабр» Рес­публика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Ўзбекис­тон Респуб­ликаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Лойиҳадан кўзланган мақсад COVID-19 дан зарар кўрган аёллар ва ёшларнинг кризис ҳолатидан чиқарилиши — уларга касбий кўникмалар бериб, иш билан таъминланиши, ўз бизнесини очиши, молиявий-ахборот ресурслардан фойдаланиши ва мутахассислар маслаҳатларини олиш орқали ўз ҳаётини яхшилаш учун имкониятлар яратишдан иборатдир.
Избоскан туманида илк бор ташкил этилаётган “Чойхона” Қишлоқ ахборот–ресурс марказида 240 нафар кам таъминланган аёллар қамраб олиниб, уларни турли касбларга тайёрлаш бў­йича амалий ишлар олиб борилади.

Абдуносир МАМАЖОНОВ.

Улашинг: