Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқнинг қонида, хотирасида сақланади ва амалий ишларда намоён бўлади, шунинг учун ҳам у қудратлидир.
Шавкат МИРЗИЁЕВ.
Избоскан тумани 18-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Гуллола Ғаниеванинг услубий қўлланмаси
Ватан бу ота-боболаримиздан қолган буюк замин. Унинг ҳар бир гўшаси олтинга тенг. Бу заминда олиму фузалолар, Ватан қаҳрамонлари, буюк мутафаккирлар етишиб чиқди. Дунё тан олган буюк мутафаккирлар ва машҳур уламоларнинг авлодларимиз. Улар бизга жуда катта маънавий мерос қолдирганлар…
деб қайд этилган изланувчан ўқитувчининг қўлланмаси Сўз бошида.
Ушбу қўлланма барча билим даргоҳлари, ижтимоий соҳа вакиллари, Ватанимиз тарихига қизиқувчилар учун фойдадан ҳоли эмас ҳамда Ватан тарихини кенг кўламда ўрганиш, давлатчилик, тахтлар сулолаларининг баёни билан ҳам қадрли бўлади. Қўлланмадаги қизиқарли маълумотлар Сизни янада тарихимизни ўрганишга чорлайди. Қўлланма нафақат туманимиз, балки вилоят, Республика босқичида ҳам кенг ёйилиши кўзда тутилмоқда ва чоп этишга шай қилинди.
Изланувчан Гуллоланинг шу қўлланма билангина чекланиб қолмаслигига, изланишда давом этишига умид қиламиз.