Акам Қутбиддин Қодиров бор-йўғи 52 йил умр кўрди. У йигитлик бурчини Қорақалпоғистонда ўтаб қайтгач, Учқурғон бухгалтерия техникумига сиртдан ўқишга кирди.
Лўғумбек пахта пунктида мавсумий ишчи бўлиб биринчи иш кунларини бошлаган. Тез орада жамоада ўз ўрнини топиб, ўқишни битиргач, шу ерда ҳисобчи вазифасида ишлай бошлайди. Янгиликка интилувчан бўлгани учунми, ўша пайтда Андижон шахридаги Володарский номидаги фабриканинг филиалини қишлоққа очилишида жонбозлик кўрсатган. Кўпгина қишлоқ аёлларини уйига қут-барака киришига ўзининг ҳиссасини қўшган. Токи фабрика тугатилгунча ўша ерда ҳисобчи вазифасида ишлаган. Ҳозир ҳам аёллар кўчада мени кўриб, Қутбиддин жуда раҳмдил инсон эди, оғир кунларимизда ёрдам берган, деб эслайдилар.
Кейинчалик Намуна қишлоқ фуқаролар, Ровот маҳалла фуқаролар йиғинида турли лавозимларда ишлаб, кўпчиликнинг дуосини олган. Биз 8 фарзанд эдик. Онам раҳматли акамни бошқача суяр эди. Оиламизда тўй қиламизми, иморат қуришми, албатта акам ота-онамга қўшқанот бўлар эди. Ундан икки фарзанд қолди. Лўғумбекка борсам, қишлоғимнинг, ҳар бир кўчаси-ю гўшасида, уйидаги мўъжазгина боғида унинг сиймосини кўраман. Яхшидан боғ қолади, деганлари шу бўлса керак-да.
О.Исломова.
ҚИСҚА ВА МАЗМУНЛИ УМР
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »