Туманимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларида келажагимиз ворислари таълим-тарбиясида миллий анъаналаримиз, қадриятларимизга алоҳида эътибор берилмоқда. Миллий кийимларимиз, урф-одатларимиз, муомала маданияти, қизлар ва ўғил болаларнинг ўзларини қандай тутишлари лозимлиги ўтаётган машғулотлардан ўрин олган.
Яқинда ДМТТларида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси» доирасида «Миллий либослар» мавзусида 21-Давлат мактабгача таълим ташкилотида либослар танлови ўтказилди. Унда 50 нафар катта ва тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирок этдилар. Танловда катта гуруҳ тарбияланувчиси Муслимахон Шокиржонова, ўғил болалардан тайёрлов гуруҳидан Рўзимуҳаммад Адахамжонов биринчи ўринни эгалладилар.
Тадбирда иштирок этган тарбияланувчиларнинг ота-оналари уларнинг миллий қадриятларимиз руҳида таълим-тарбия олаётганликларидан мамнун бўлдилар ва бундай тадбирлар тез-тез ўтказилишига, бу болалар тарбиясида муҳим омил бўлишига ишонч билдирдилар.
Мушарраф КАРИМОВА.
услубчи.
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР ТАНЛОВИ
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »