Бу китобча туман ҳокими С. ИСМОИЛОВнинг ҳомийлигида чоп этилди.
Туманимиз мактабларида адабиётган ошно, шеъриятни дилдан ҳис этувчи иқтидорли ўқувчилар кўплаб топилади. Улар кўнгил туйғуларини китобча ҳолида жамлаб, шеърият муҳлисларига ҳавола этмоқдалар. 11-умумтаълим мактакбининг 11-«Б» синфи ўқувчиси Гулшодахон Мухтарова ҳам ана шундай шеърият шайдоларидан бири. У қалб қўридан тўкилган дурларини «Ёмғир ифори»да жойлабдики, уни ўқиган киши ҳар бир сатр мусаффо ҳис-туйғуларга тўла эканинга амин бўлади.
Албатта, уни шеъриятга кириб келишида, жаннатмакон Ватанимиз,бетакрор она табиатимиз, меҳмондўст халқимиз ҳақидаги гўзал туёғуларини қоғозга туширишни машқ қилишида мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларидан Гавҳарой Турғунова, Гулноза Шодмоналиева, Ойдиной Воҳидова, Сурайё Исмоиловаларнинг хизматлари ва маслаҳатлари чексиз. Ёш шоира эса улародан беҳад миннатдор ва албатта устозларининг ишончини қозонади.
Яқинда мактабда ўқувчилар, маҳалладошлар, кенг жамоатчилик иштирокида Гулшодахон Мухтарованинг илк чоп этилган “Ёмғир ифори” китобчасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб директори Дилдорахон Сиддиқова, синф раҳбари Гавҳарой Собирова ва устозлари сўз олишиб, Гулшодахоннинг келгуси ижодига мувафаққиятлар тиладилар. Шундан сўнг мактаб ўқувчилари ёш шоиранинг “Шукрона”, “Юртим”, “Ватан”, “Булутлар можороси”каби бир қатор шеърлари ёддан ифодали айтиб бердилар. 11 – синф ўқувчиларидан Саидислом Ғуломов, Шоҳруҳхон Рўзиматовлар “Чаманистоним” шеърини қўшиқ қилиб ижро этдилар.
М. Рустамов.