“Янгиқишлоқ”нинг “Боймаҳалла” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги 8 нафар малакали тарбиячи фаолият олиб бораётган “Янгиқишлоқ болажони” нодавлат мактабгача таълим муассасисида жами 100 нафар жажжи ўғил – қизлар таълим-тарбия олмоқда. Президентимизнинг муҳим 5 ташаббуси дастуриламал қилинаётган бу жойда болажонлар инглиз тили, рус тилини ўрганишлари билан биргаликда тасвирий санъат, “Моҳир қўллар” ва спортнинг гимнастика, таэквондо тури машғулотларига мунтазам қатнашмоқдалар. Шунингдек, ушбу машғулотлар бўйича тарбияланувчилар ўртасида беллашувлар ҳам ўтказилиб борилмоқда. Бу болаларнинг машғулотларда олаётган билимларини мустаҳкамлаш билан бирга кўникмаларини ҳам оширмоқда.
НМТТда “9 – май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан муссасада таэкквандонинг VTF йўналиши йўналиши бўйича нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг худудлараро туман босқичи ҳам қизғин курашларга бой бўлди. Унда “Янгиқишлоқ болажони”, “Аъло болажон”, “Афсона болажон” нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан келган ёш спортчилар беллашдилар.
-Ташкилотимизда бундай мусобақалар тез-тез ўтказилмоқда,-дейди нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори Дилафрўзхон Йўлдошева.-Айниқса спорт мусобақалари катта байрамга айланиб кетади. Мураббийимиз Жумагул Ёқубова келажагимиз ворисларини соғлом ва бақувват вояга етишларида изланиб ишламоқда. Тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандларини спорт билан шуғулланиб, мусобақаларда фаол қатнашаётганидан мамнунлар.
Беллашувлар якуни ғолибларни аниқлаб берди. Биринчи ўринни “Янгиқишлоқ болажони” иккинчи ўринни “Аъло болажон”, учинчи ўринни эса “Афсона болажон” нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ёш таэквондочилари эгалладилар. Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва медаллари тантанали равишдла топширилди.
М.Рустамов