Туманимиз ғаллакорлари ҳар йилгидек бу йил хам мўл ва сифатли етиштирилган хосилни нест-нобуд қилмай йиғиштирилиб олишдек муҳим мавсум арафасида турибдилар. Ўрим бошланишига барча техникалар, зарурий ашёлар тахт қилинмоқда. Хўш ана шундай, масъулиятли мавсумга ғаллани ёнғиндан саклашга нималарга эътибор бериш керак.
Ғаллани ёнғин балосидан асраш учун ҳар бир хўжалик бошлиғи, мутахассислар доимо огоҳ бўлишлари шарт. Ғалла ўриш, ташиш учун мўлжалланган барча турдаги комбайнлар, транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказиш, учқун ўчиргич ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўла таъминланиши лозим. Транспортларнинг матор ва бошқа жойларидан ёғ-мойлар оқишининг олдини олиш учун кўшимча таъмир ўткзилган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Комбайн ва тракторларга ёнилғи куйиш хушёрликни оширишни талаб этади. Ёнилғини факат ғаллазорлардан ташкарида, транспорт матори ўчирилган ҳолатда қуйишига рухсат берилади. Ўрилаётган майдон бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган, сув заҳиралари ташкил қилинган, бўлиши зарур.
Ғаллазорларда 100 метр масофада очиқ олов ёқиш қатиъян ман этилади. Дон сақлаш омборларида сув заҳиралари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг тўла бўлиши бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олади. Электр симларининг ҳолати талаб даражасида бўлиши, ёнғин хавфсизлиги коидаларига амал килиш ва ғаллани ёнғиндан асрашини унутманг.
М.М.Нурматов,
Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник