Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ёзги мавсумида белгиланмаган жойларда чўмилманг  

Кунлар иссиб бораётганлиги сабабли болаларни чўмилишга иштиёқи ортиб бормоқда. Шу сабабли ота-оналардан болаларга ёзги таътил даврида БЕПАРВО бўлмаслигини сўраб қоламиз. Белгиланмаган жойларда чўмилмаслигини назорат қилишларини. Таъкидлаш жоиз айни ёз мавсумида чўкиш билан боғлиқ мудҳиш ҳодисалар учраб турибди. Бундай фожиага асосан ота-оналар, катталар томонидан назорат бўшаштирилганлиги, маҳалла, мактаб, коллеж, академик лицей ва бошқа хизмат ходимларининг ёшлар орасида тушунтириш ишлари қониқарсиз олиб борилаётгани, шунингдек, болаларнинг суза олмасликлари ҳам сабаб бўлмоқда.

Чўмилиш билан боғлиқ мудҳиш ҳодисаларни олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги чўмилиш рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилишни қатъиян тақиқлаш чораларини кўриш, мавжуд канал, дарё, сой, сув ҳавзаларини текшириш ва тарғибот ишларини кучайтириш, ҳамкорликда ташкилотлар билан бирга олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан Урганжи, Гулистон, Туячи, Юқори махалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” канали ҳамда Гуркиров, Тошкечик, Анорзор махалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан оқиб ўтувчи “Тентаксой”ларда ёш болаларни чўмилиш холлари кузатилмоқда Шу сабабли ота-оналардан хамда ёши каталардан болаларга ёзги таътил даврида БЕПАРВО бўлмаслигини сўраб қоламиз.

 

О.Иброхимов

Избоскан туман ФВБ инспектори, капитан

 

Улашинг: