25 май куни туманимизнинг барча мактабларида сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирокида «Сўнгги қўнғироқ» тантаналари бўлиб ўтди. Мактабларда янграган қўнғироқларнинг сўнги саслари ёшларимизнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари белгисидир. Улар ўз мақсадлари сари интилиш ва зафар қучиш учун дадил қадам ташлаган йўлнинг дебочасидир.
Билим даргоҳларида бўлиб ўтган тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча битирувчи ёшларимизга табриги ва мотивацион тилаклари ўқиб эшиттирилди. Табрикни тинглаган барча битирувчи ўқувчилар қалбида ғурур, шу билан бирга улкан масъулият ҳисси ҳам уйғонди, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки эртанги кунимиз, Ватан тақдири, келажагимиз ана шу ёшларнинг қўлида. Уларнинг чуқур билим олишлари ва интилишлари, ҳаракатлари учун барча шарт-шароитлар, қулайликлар муҳайё. Демак ёшларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлайдилар, мустақилилгимизни кўз қорачиғидек асрайдилар. Ривожланиш ва тараққиётда дунё мамлакатлари ичра ўз ўрнига эга бўлишида ғайрат-шижоат кўрсатадилар.
-Ушбу табрикни эшитаётганимда қалбимда ҳам ғурур, ҳам улкан масъулият ҳисси пайдо бўлди. Ўйладимки, ўзбекнинг эртанги келажаги энди бизнинг қўлимизда. Ота-онамнинг, Юртимнинг ва Президентимнинг ишончини оқлаш йўлида барча синовлардан ўтишга ваъда бераман. Бугунги қўнғироқ айнан шунинг учун чалинмоқда-,дейди 16-умумтаълим мактаби битирувчиси Наргизахон Холиқова.
Барча битирувчи ёшларимизга омадлар тилаймиз.
ЖАРАНГЛАЙДИ СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »