Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолия­тини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан кўплаб фахрийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Республикамизда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юрис­пруденция ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунинг­дек, ишламайдиган, ҳаётини оилалар мус­таҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғоя­ларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозониб «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида туманимиз вакиллари ҳам бор.
Кўп йиллик иш стажига эга бўлган, меҳнат фаолияти билан элга танилган, жамиятда юксак ҳурмат ва обрўга сазовор бўлган қуйидаги юртдошларимиз I ва II даражали «меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирландилар.
1. I-даражали “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони билан Ўтаганов Юлбарс Хожиматович (Қўғай мфй)
2. I-даражали “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони билан Жалолов Шахобиддин (Бирлашган мфй)
3. II-даражали “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони билан Холжўраев Абдирайим (Гузар мфй) тақдирландилар.
—Ҳар ким кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўрсин экан,—дейди I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Юлбарс хожи Ўтаганов—Кишининг кўнгли кўтарилиб, руҳи тетиклашади. Юртимизда биз, нуронийлар мана шундай бахтга муяссар бўлаётганимиздан беҳад мамнунмиз.

Улашинг: