Туманимиздаги 28-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Толибжон Тоҳиров мактабни битирмай турибоқ талаба бўлди. У Америка Қўшма Штатларининг «Wichita shtat university» олий ўқув даргоҳига онлайн имтихон топширган эди. У имтихонлардан «аъло» олиш билан бирга 24 минг долларлик грантни ҳам қўлга киритди.
Толибжон АҚШнинг Канзас штатидаги Вичита шаҳрида ўқиш учун август ойида учиб кетади.
— Менга сабоқ берган барча устозларимга, инглиз тили ўқитувчим Умида опа Холмирзаевага, синф раҳбарим Зуҳрахон Жакбароваларга чексиз миннатдорчилимни билдираман, — дейди у. – Барча ўқувчиларга фанлардан аъло ўқишга чақираман. Зеро билимли инсон истаган олий даргоҳга имтихон топшириб талаба бўлиши мумкинлигига мен амин бўлдим. Мақсадим хорижда билим олиб, мустақил Ўзбекистонимиз равнақи йўлида самарали меҳнат қилиш, Президентимизнинг биз ёшларга бўлган ишончини тўла оқлашдир.
11-СИНФ БИТИРУВЧИСИ 24 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ГРАНТ СОҲИБИ
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Сиёсат саҳифасидаги мақолалар »