Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЭЪЗОЗ ВА РАFБАТ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўтган йил 14 декабрдаги қарорида июнь-август ойларида умумтаълим муассасаларининг рейтингида биринчи бешта ўринни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчисига касаба уюшма тизимидаги санаторийларга бепул йўлланма берилиши кўрсатилиб ўтилган эди. Бу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз мактабларида етарлича ишлар олиб борилди. Умумтаълим муассасалари рейтингида биринчи бешта ўринни эгаллаган муассасалар ва ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди.
Ўтган ҳафтада умумтаълим муассасалари рейтингида биринчи бешта ўринни эгаллаган умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига бепул йўлланмалар туман халқ таълими бўлими мудири А. Абдукаримов ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси А. Аҳмадалиевлар томонидан тантанали топширилди.
— Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ўқитувчиларимизни янада яхши ишлашга, келажагимиз ворисларига сифатли таълим-тарбия беришга, илғорликка чорламоқда,-дейди туман халқ таълими бўлими мудири А. Абдукаримов.-Илғор ўқитувчиларимиз бепул йўлланма билан дам олиб келсалар бу уларнинг иш фаолиятларига албатта ижобий таъсир этади.
— Эъзоз ва рағбат инсонни ҳар доим илғорликка чорлайди,-дейди таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси А. Аҳмадалиев. — Бундай ғамхўрликни ҳис этаётган ҳар бир киши эртанги кунга ишонч билан қарайди, ўз устида ишлаб билимини оширади, билдирилган ишончни тўла -тўкис оқлашга ҳаракат қилади.
— Бизнинг ютуқларга эришишимизда ўқитувчиларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ва уларга яратилиб берилаётган шарт-шароитлар ўз сўзини айт­моқда,-дейди 32 йилдан буён ўз касбини ардоқлаб келаётган 5-умумтаълим мактаби ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Озодбек Қодиров.- Бунинг учун Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,туманимиз халқ таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раҳбарларига чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Бундай ғамхўрликка ўз меҳнатимиз, Суратда: 32 йилдан буён ўз касбини ардоқлаб келаётган 5-умумтаълим мактаби ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Озодбек Қодиров ҳамда 8-сонли айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослашган мактаб-интернат кимё-биология фани ўқитувчиси, мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Муҳайё Одиловаларга бепул йўлланмаларни туман халқ таълими бўлими мудири А. Абдукаримов ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси А. Аҳмадалиевлар топширмоқдалар.келажагимиз ворисларига сифатли таълим ва тарбия беришдаги муваффақиятларимиз билан жавоб берамиз.

Муҳайё Одилова,
8-сонли айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослашган мактаб-интернат кимё­-биология фани ўқитувчиси,мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси.

Улашинг: