1-Июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни “Пойтуғ маданият ва истирохат боғи” ҳам болажонларнинг ўйин-кулгуларига тўла бўлди.
Унда туман маданият бўлими, умумтаълим мактаблари, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 6-сонли мусиқа мактабининг ёш санъаткорлари томонидан ташкил этилган турли мавзулардаги кўнгил очар дастурлар, бадиий кўргазмалар болажонларнинг қувончига қувонч қўшди. Фарзандлари билан бу ерга ташриф буюрган ота-оналар ҳам ушбу кун шукуҳидан олам-олам таассурот олдилар.
М. Рустамов
ҚУВОНЧЛАРГА ТЎЛА БЎЛДИ
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »