Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«ЖАЖЖИ ГУЛҒУНЧАЛАР» ҒУНЧАЛАРИ

Қораёнтоқ маҳалласида жойлашган “Жажжи гулғунчалар” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилганига эндигина икки йил бўлганига қарамай болажонларнинг замонавий рухда тарбияланишларида бир қатор ишлар йўлга қўйилдики, айни дамда бу ўз самарасини бермоқда.
Инглиз тили фанидан Муштарий Мадаминова, рус тили фанидан Ойшахон Турғунова, Ментал арифметикадан Шахзодахон Зокирова, бадиий гимнастикадан Малохат Мирзаева, қўл жанггидан Зуҳрахон Мамиржонова, мусиқадан Рахимжон Ўриновларнинг изланишлари тарбияланувчиларнинг ота-оналарини ҳам беҳад шод этмоқда. Шунинг учун ҳам бу тарбия масканида кўп­лаб семинарлар ўтказилмоқда. Яқинда бу ерда “Хорижий тиллар ва ментал арифметикасини замонавий ўқитиш методикаси” мавзусида ўқув­амалий семинар ўтказилдики, бу қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирга тумандаги барча Давлат хусусий шерикчилик асосидаги Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг чет тили фани ўқитувчилари ва тарбиячилари таклиф этилди. Тадбир бошланиши олдидан туман Мактабгача таълим бўлими мудири Назирахон Қобилова сўз олиб, мамлакатимизда келажагимиз ворисларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар, уларнинг комил инсон бўлиб етишишлари, сифатли билим олишлари учун яратилиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталди ва семинар ишга муваффақият тилади. Шундан сўнг МТТ директори Г. Собирова меҳмонларни таълим жараёнига таклиф этди. Улар бу ерда болажонларнинг инг­лиз, рус тилларини ўрганаётганликлари, ментал арифметикасида амаллар бажаришлари билан танишдилар. Семинар якунида қатнашчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Улар томонидан ташкилотда олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди. Қизғин ва мазмунли ўтган ўқув-амалий семинардан сўнг болажонларнинг мусиқий дастурлари иштирокчиларга намойиш этилди.

Суратларда: Семинардан лавҳалар.

Улашинг: