2023 йил 1 ноябрдан аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўланади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган
2021 йил 1–25 ноябрда Андижон вилояти Хўжаобод тумани, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманларида аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади.
Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1–25 ноябрда қуйидагича амалга оширилади:
1–5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади;
6–10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;
11–22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади;
23–25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.
Т.Мухторов,
Пахтаобод туман статистика бўлими бошлиғи