✅Жорий йилнинг 9 июнь куни Избоскан туманида халқ таълими бўлими 43- умумий ўрта таълим мактабида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Избоскан туманидаги умумий ўрта таълим мактаби битирувчи ёшлари, уюшмаган ёшлар ва ҳуқуқий сохада мурожаатлари бор 100 нафардан зиёд ёшлар фаол иштирок этдилар. Учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга туман прокуротураси ходимлари, Избоскан тумани Халқ таълими бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги Избоскан туман бўлимининг раҳбарлари томонидан тегишли жавоблар олдилар.
Аввало, битирувчиларга ОТМга киришлари учун тегишли тавсия ва кўрсатмалари берилди. Сўнг, кредит олиш масалалари, олий таълимда ўқиётган талабаларнинг мурожаатлари, ёшларнинг ҳуқуқий масалаларидаги саволлари диққат марказида бўлди. 10 нафардан зиёд ёшларнинг мурожаатлари тингланди. 4 та мурожаат жойида бартараф этилди. 6 та мурожаатга ижобий ечим топиши учун масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.