Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИЗБОСКАННИНГ ЁШЛАРИ

Умарова Дилафрўз Хусанжон қизи

✅Андижон вилояти Избоскан тумани 9- умумий ўрта таълим мактабида инглиз ва немис тили фани ўқитувчиси

2 ноябрь 1992 йил Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган, миллати ўзбек.

Умарова Дилафрўз Хусанжон қизи Республика, вилоят ҳамда туман микёсида ташкиллаштирилаётган бир қатор илмий-амалий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан:
2020 йил 13-15 мартда Бухоро вилоятида бўлиб ўтган “International Youth Conference” Халқаро ёшлар конференциясида;
2020 йил 20 март куни “Ўзбекистонда илмий амалий тадкикотлари» мавзусидаги Республика 14-кўп тармокли илмий амалий конференциясида;
2020 йил 24-28 август кунлари “Digital Generation Uzbekistan” NNT томонидан ўтказилган Online Digital Camp “Ракамли авлод — 2020” лойихасида;
2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Халк Таълими Вазирлиги ва Coursera платформаси билан хамкорликда ташкиллаштирилган лойихасида,
2020 йил 10 сентябрь куни ўтказилган “International Girls up Summit 2020” Халкаро анжуманида;
Ўзбекистондаги Гёте институтининг 2020 йил 19 ноябрдаги 02-02/1-1237- сонли хатига асосан 2020 йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Ракамли технологилар даврида немис тилини ўқитиш мавзусидаги Халкаро илмий-амалий онлайн анжуманида;
2021 йил 12 февраль “Stimm deine Stimme! Grundlagen der Sprachtechnik für den erfolgreichen Online-Unterricht” илмий-амалий конференцияларида юксак эътибор билан қатнашиб келмоқда.

Шунингдек, Умарова Дилафрўз Хусанжон кизи Ўзбекистон Республикаси Халк Таълими Вазирлиги Андижон вилоят халк таълими бўлими томонидан ташкил этилган “Энг яхши назорат материаллари” номли онлайн курик танловида фаол иштирок этиб, «Ispring Quiz Maker» программасида 11-синф ўқувчилари учун яратган назорат материаллари билан III-даражали диплом билан такдирланган;
Германия, Россия давлатларида Халқаро даражадаги бир қанча мақолалари чоп етилган;
2008-йили “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг Республика босқичида Фахирли 3-ўринни қўлга киритган;

Хозирда “IT” сохасида хам бир қанча ютуқларга эришган. Жумладан:
8 дан ортиқ сертификатлар билан тақдирланган;
Избоскан туман миқиёсида «Тез ўқиш санъати» бўйича Избоскан туманида мураббий даражасига эришган;
2021-йили Избоскан туманида ўтказилган “Ёш китобхон» кўрик танлови туман босқичида фахирли 1-ўринни қўлга киритган.

Абдуносир

Улашинг: