Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Темир, аёллар ва ёшлар дафтари»да турувчи фуқаролар билан суҳбат

Избоскан туманидаги «Темир, аёллар ва ёшлар дафтари»да турувчи фуқаролар билан суҳбат ташкил этилди.

«Мен баҳор мавсуми бошида 10 сотих ер олган эдим. Ушбу ердан унумли фойдаланган ҳолда, донли маҳсулотлардан ловия ва картошка сабзавотларини экиб, парвариш қилдим. Оилам билан биргаликда ушбу фаолият билан шуғулланган эдик. Ҳозир эса ҳосилимиз мўл бўлди. Картошкамизнинг ҳам ҳосили биз ўйлаганданда яҳши бўлди. Мана энди буғдой ҳам оляпмиз қолаверса, буғдойнинг ерларидан 10 сотихдан ер ажратиб беришмоқда. Бу ерда ҳам ёзги ва кузги маҳсулотлар экиб, оилавий бюджетимизга фойда қилиш нийётидамиз. Бизга шундай шарт-шароитларни яратиб берган Президентимиз ва сафида туриб фаолият юритаётган барча раҳбарларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман»-ёшлардан Мирзоҳид Комилов.

2021 йил бошига нисбатан 2400 нафардан зиёд ёшларга ерлар ажратиб берилган эди. Бугунги кун ҳисобига нисбатан ушбу кўрсатгич 2 баробарга ошди. Сабаби, фақатгина «Ёшлар дафтари»да турувчи ёшлар учун эмас, балки Избоскан туманида истиқомат қилаётган «Темир ва Аёллар дафтар»ида турувчи фуқароларга ҳам ер бериш тартиби жорий қилинди. Яъни, 5000 дан зиёд фуқаролар ёзги ва кузги мавсум учун 10 сотихдан ер берилиши кўзда тутилди. Қолаверса, ушбу фуқароларнинг барчасига буғдой берилиши белгиланди.

Шунигдек  Избоскан туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида юқоридаги барча янгиликлар етказилди. Ердан унумли фойдаланиш, ер бериш тартиблари ва фаолият юритиш тўғрисида батафсил маълумот бердилар. Фуқароларнинг саволларига эса жавоблар берилди.

Улашинг: