Избоскан тумани Элатан маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган гўзал ва бетакрор, сўлим табиатли, болаларнинг мўжизакор замини «МАШЪАЛ» болалар оромгоҳи дам олувчи кичкинтойлар билан тўлган. Ушбу ёшлар ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қолаверса, бу таътил оддий таътил эмас. Балки, ўйинлар олами, китоблар дунёси, истеъдодлар намойиши, қувноқ спортлар маконидир.
Куни кеча Избоскан туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ф.ДЖўрабоев ушбу дам олиш масканида ташкил этилган истеъдодлар бахсида бўлиш билан бирга болаларнин қандай дам олаётганлари билан танишди. Бўлиб ўтган баҳсда 6 та гуруҳнинг ҳар бир тарбияланувчиси шижоат ва истеъдодини намоён қилди. Фақатгина ёшлар эмас балки, тарбиячилар ҳам ёшлардан қолишмай саҳнанинг гулларига айландилар. Ушбу оромгоҳ дам олувчилари ҳам маънан, ҳам ақлан, ҳам жисмонан куч олишлари қисқа, аммо таъсирчан ва ишончли тайёрланган тадбир орқали билинди.