Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Избоскан туманида бўлиб турибди. Жараёнлар Избоскан туман халқ таълими бўлими 43-умумий ўрта таълим мактабига ташрифдан бошланди.
Ушбу мактаб Избоскан туман Урганжи маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, обод ва кўркам мактаблар сафидан жой олди. Сабаби, ушбу мактабнинг қиёфаси батамом ўзгариб, янгиланди ва ўз чиройига эга бўлди. Қолаверса, мактабнинг ҳар бир дарсхоналари таъмирдан чиқди. Ўқувчиларнинг замонавий билимларни олишлари учун «IT-хона»лари тўлиқ жихозланди. Китоблар базалари кенгайтирилди. Спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар аввалгиданда яхшиланди. Избоскан туманида янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича наъмунага айланган ушбу мактаб Ш.Шерматов нигоҳида бўлди.
Ташриф давомида 43-умумий ўрта таълим мактаби директори З.Атаджанова билан суҳбатда бўлди.
«Агар ёшларимизнинг онги ва билим олиш қобилияти мактабга биринчи қадам қўйган кундан бошланса ва биз ушбу жараённи ўз назоратимизга ололсак, келажак биз ўйлагандек баркамол бўлади. Бугун Сизлар замонавий раҳбар сифатида барча соҳаларда илдам бўлишингиз керак. Шу орқали жамоангиз ҳам ўз фанини, ўз касбини севиб, ўқувчиларга ўз билимларини аямайди. Сабаби, Сизнинг янгича бошқарув тизимингиз жамоангизни янгича ва сифатли ишлашга ундайди. Ушбу мактабнинг ўқувчиларининг номларини кўп маротаба эшитиб, фахрланиб юримиз учун бугундан ҳаракат бўлиши керак»-Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири.
24-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари туманимиз ахолисига яхши таниш, Чунки, ушбу ёшлар бўш вақтларини ҳунармандчилик билан ўтказадилар. Ўймакорлик сир-асрорларини ўрганиб, кўплаб янги ҳунармандчилик маҳсулотлари билан дунё ҳамжамиятига чиқиб бормоқдалар. Ш.Шерматов Ушбу ёшлар билан ҳам ушрашиб, таклиф ва муаммоларини тинглади.
ЖОЙЛАРДАГИ ТАШРИФ ДАВОМ ЭТМОҚДА!