Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов Избоскан туманига ташриф буюриб, тумандаги “Обод қишлоқ ” дастурига киритилган Урганжи маҳалла фуқараролар йиғинида бўлди.

Иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг даромад манбаларини ошириш мақсадида, кооператив ташкил қилиниб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси хисобидан субсидия бўйича маблағлар ажратилиб, шу ҳудудда яшовчи 150 тадан зиёд хонадонларнинг ҳар бирига 50 донадан қора товуқлар тарқатилди.

Бундан ташқари, Бештерак маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг даромад манбааларини ошириши учун 50 та оилаларга субсидия асосида 1 сотихдан иссиқхоналар қуриб берилиши бўйича топшириқлар берилди. Берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Бештерак маҳалла фуқаролар йиғинининг масъул ходимлари билан биргаликда оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилди.

Шунингдек, тумандаги Гудур маҳалла фуқаролар йиғинида саватчилик ва Ботиробод маҳалла фуқаролар йиғинида гулчилик асосида кооперативлар ташкил этилиб, ушбу ташкил этилган кооперативларда 100 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Улашинг: