Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

МАВСУМ АВЖИДА

Туманимиз ғаллакорлари халқимиз ризқ-рўзи бўлган ғаллани ўз вақтида нест-нобуд қилмай, сифатли ҳолда ўриб, йиғиштириб олиш учун бошлашган ҳаракатлари қизғин давом этмоқда. Туманнинг дон қабул қилиш шахобчасига дон тўла юки билан келаётган транспортларнинг кети узилмайди. “Андижон дон маҳсулотлари акция­дорлик жамияти қошидаги Избоскан дон қабул қилиш шахобчаси” жамоаси эса 2021 йилги ғалла ҳосилини қабул қилиб олиш учун самарали меҳнат қилмоқдалар.
Бобурбек Кенжаев раҳбарлик қилаётган дон қабул қилиш шахобчасида ҳозирда 16 нафар асосий, 30 нафар мавсумий ишчи ходимлар фаолият олиб бормоқда. Бу ерда 3 та дон юкловчи (КШП), 2 та транспортёр, 1 та «Самсунг» трактори, 3 та дон ташувчи “ЗИЛ” автомашинаси доимо ҳизматда.
Шахобчага олиб келинган доннинг оғирлигини тортиб олишда тарозибон Ойтўрахон Иброҳимовнинг ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этса, Мирзохид Ҳакимов бошлиқ лаборатория ходимлари Қизлархон Расулова, Севарахон Тўхтаматоваларнинг меҳнатлари ғаллани сифатини назорат қилиш ва нав­ларга ажратишда алоҳида ўрин тутади.

Бобурбек Кенжаев, туман дон қабул қилиш шахобчаси раҳбари:
— Туманимиз ғаллакорлари жорий йилда ҳам ўтган йилги мувафаққиятлардан руҳланган ҳолда жами 6565 гектар ер майдонларида сифатли ва баракали ғалла ҳосилини яратдилар. Ҳозирда ғаллакорларимиз 17 минг 42 тонналик улкан хирмонни яратиш мақсадида ўримни уюшқоқлик билан олиб бормоқдалар. Туманимиз ғаллакорларининг меҳнатларини инобатга олган бизнинг дон қабул қилиш шахобчаси ишчи ходимлари ҳам бор имкониятларини ишга солмоқдалар. Шахобчамизда 4 маҳал иссиқ овқат ташкил этил этилиб, ишчи-ходимлар учун қулай шароитлар яратилган. Ўйлайманки, бу каби йўлга қўйилган ишлар дала майдонларидаги баракали ғалла ҳосилини қисқа вақт ичида сифатли ҳолда ўриб-йиғиштириб олишинишида ўз самарасини беради.

Суратларда: лаборатория раҳбари Мирзохид Ҳакимов ва Қизлархон Расулова, Севарахон Тўхтаматовалар иш пайтида;
тарозибон Ойтўра Иброҳимов иш устида

Улашинг: