Туманимиз ғаллакорлари 6265 гектар ер майдонидан жами 18910 тонна донни қабул пунктларига етказиб бердилар. Етиштирилган ҳосилнинг 160 тоннаси уруғлик учун қабул қилинди.
Шунингдек , олинган ҳосилдан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” га киритилганларга такрорий экин экиш учун 3288 нафар фуқарога 328.8 гектар буғдойдан бўшаган ер ажратилди. Дафтардагиларнинг ҳар бирига 200 килодан буғдой берилди. Ажратилган ер фермерлар томонидан техникалар ёрдамида экиш учун шай ҳолатга келтирилиб берилмоқда.
Ғаллакорларимиз ғалабасига «Избоскан она ер саховати», «Маматов Насрулло», «Избоскан саҳоват замини», «Асл умид диёри», «Абдуқаҳҳор ҳосили» каби илғор фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Улкан зафар муборак, азиз ғаллакорлар!