Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“Болалар нафақаси” тўғрисида хушхабар.

 

Муҳтарам Президентимизнинг ижтимоий сиёсатга алоҳида эътибор қаратаётганлиги, юртимизда қамбағаллик даражасида яшаётган аҳолининг даромадини ошириш, уй шароитларини яхшилашга йўналтирилган сиёсати алоҳида таҳсинга лойиқ.

Куни кеча, 2021 йил 11 август кунги ПФ-6277-cон “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда қамбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айни муддао бўлиб, фуқароларнинг ижтимоий химояси янада кучайтирилди.

Ушбу фармонга асосан:

а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (кейинги ўринларда — болалар нафақаси) жорий этилади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда:                                        инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;      тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;              унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;

б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.                                                                                                                               2. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:                                                            250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;                                                                  150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;                                            100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.                                                                                                                                       Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.                           3. Молия вазирлиги 2021 йил якунига қадар болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилалар сонининг ўртача 20 фоизга ошишини ҳисобга олган ҳолда 2021 йилда ушбу чора-тадбирларни молиялаштиришга бюджетдан қўшимча маблағ ажратсин ҳамда Давлат бюджетининг 2022 йилдаги параметрларини шакллантиришда мазкур Фармоннинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни назарда тутилади.                                                                                        4. Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.                 Қўшимча маълумотлар олиш учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 743123496, Молия бўлимининг 743122699 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлими.

Улашинг: